Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПутин Назарбоевга: "Чақирсам, келмадингиз..."

Путин Назарбоевга: “Чақирсам, келмадингиз…”

Москвада Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни қабул қилди. Россия раҳбари собиқ ҳамкасбини Кремлда кўриб турганидан хурсанд эканини маълум қилиб: ” Аввало айтишим керакки, анчадан буён сизни кўрмадим. Сизни аллақачон таклиф қилгандим, сиз эса келмадингиз. Худога шукр, мана келдингиз, энди бизда суҳбатлашиш учун имконият бор”, – деди.

Ўз навбатида Нурсултон Назарбоев Путинга: “Фаолиятингиз кўлами йил сайин кенгайиб бормоқда. Мен Сочига келишим керак эди, қарасам: гоҳ Қирғизистон, гоҳ Тожикистон, гоҳ Беларус президентлари у ерда. Ўзимча: “Навбатда туришни истамайман”, деб ўйладим. Мана энди эркин одамман. Уч йилдан буён президент эмасман, лекин сиз билан учрашишим лозим”, – дея қабул учун миннатдорлик билдирди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img