Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПутин 2036 йилгача ҳокимият тепасида қолиш имконига эга бўлди

Путин 2036 йилгача ҳокимият тепасида қолиш имконига эга бўлди

Россияда 1 июлда Конституцияга ўзгартиш киритиш юзасидан ўтказилган референдум якунланди. Референдумда овоз бериш бир ҳафта мобайнида давом этган эди.

Марказий сайлов комиссияси юз фоиз бюллетенларни санаб чиққанидан сўнг, овоз берганларнинг 78 фоизи Конституцияга ўзгартишлар киритилишини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган сайловчиларнинг 65 фоизи иштирок этган. Россия Конституциясига киритиладиган ўзгартишлар Владимир Путинга 2036 йилгача ҳокимият тепасида қолиш имконини беради. Дастлаб референдум 22 апрелга белгиланган эди.

Бироқ коронавирус таҳдиди туфайли Россия президенти Владимир Путин овоз бериш санасини 1 июлга кўчирганди. Референдумни ўтказиш бўйича овоз бериш участкалари 25 июндан бошлаб ишлай бошлаган. Бундан мақсад коронавирус туфайли 1 июль куни участкаларда одамларнинг оммавий равишда тўпланишига йўл қўймаслик экани айтилган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img