Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидентнинг қизи прокуратурада беш соат тергов қилинди

Президентнинг қизи прокуратурада беш соат тергов қилинди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг қизи Иванка Трампнинг айтишича, шу ҳафтада уни прокуратурага чақиришган. Ундан отасининг 2017 йилда бўлиб ўтган инаугурация маросимидаги мақсадсиз сарфланган харажатлар бўйича кўрсатма олинган. Бу ҳақда Иванка “Twitter”даги саҳифасида ёзди.

39 ёшли Трамп хоним прокуратурадаги сўроқ жараёни беш соат давом этганини маълум қилган. Терговчиларни инаугурация маросими учун ижарага олинган “Trump Hotel”даги нарх-наво қизиқтирган. Прокуратура меҳмонхона томонидан электрон тарзда тақдим этилган нарх-навони бозордаги шароит билан таққослаганлар.

Мазкур жараён жорий йилнинг январ ойида бошланган. Колумбия округи бош прокурори Карл Расин инаугурация маросимида ҳаддан ортиқ чиқимга йўл қўйилгани ҳолати бўйича судга даъво киритган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img