Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидентни ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Президентни ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

1969 йилда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида туғилган фуқаро V.K интернетнинг YouTube ва Facebook тармоқларида профиллар очиб, ушбу профиллари орқали турли мавзуларда интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри чиқишлар қилиб, Ўзбекистон президентини ҳақоратлаган. Вилоят прокуратурасининг хабар беришича, ушбу шахсга нисбатан жиноий иш очилган.

«Ўз чиқишларида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка нотўғри талқин қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентини интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаб, давлат раҳбарини обрўсига путр етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатиб, туҳмат қилиб келаётганлиги ҳолати аниқланган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон президентини интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президентни интернетда ҳақоратлаганлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img