Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидент ваколатлари янада кенгайтирилди

Президент ваколатлари янада кенгайтирилди

Президент назорати остида бўлган Венесуэла Конституцион миллий ассамблеяси 8 октябр куни  «Антиблокада қонуни» деб номланган ҳужжатни қабул қилди. Бу билан президент Мадуро мамлакат нефт соҳасини мувофиқлаштириш бўйича чексиз ваколатларни қўлга киритди.

Қонун ижроия ҳокимиятига нефт компаниялари ўртасида имзоланган барча шартномаларда кўзда тутилган шартларни ўзгартиш, бу масалада келиб чиққан келишмовчиликлар туфайли судда кўриладиган ишларга таъсир ўтказиш ҳуқуқини беради.

Президент Мадуро мазкур қонун қабул қилинишига муносабат билдириб: «Мамлакат менга ишонади, «Антиблокада қонуни»ига ишонади, чунки уни менинг ўзим ёзганман», — деди. Изоҳга ҳожат йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img