Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидент тўрт йилга қамалиши мумкин

Президент тўрт йилга қамалиши мумкин

Париж миллий молия прокуратураси Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини тўрт йилга озодликдан маҳрум этишни сўрамоқда.

Айблов томони собиқ давлат раҳбарининг телефондаги сўзлашувлари бўйича давом этаётган судда жиноий ишнинг бошқа фигурантлари адвокат Терри Эзога ва Кассацион суднинг олий мартабали вакили Жильбер Азиберга ҳам шунча муддат жазо тайинланишини талаб этяпти.

Қайд этиш керак, Саркози сайловолди кампаниясида қонунга зид ҳаракатларни амалга оширгани, хусусан, сиёсий дастурини муайян келишувлар эвазига хусусий сектор томонидан молиялаштирганликда гумонланмоқда. Собиқ президент олти йилдан буён давом этаётган суд жараёнини Франция учун шармандали ҳолат деб атаган.

Николя Саркози 2007 – 2012 йилларда Франция президенти лавозимида фаолият кўрсатган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img