Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидент сурати бўйича янги талаблар жорий этилди

Президент сурати бўйича янги талаблар жорий этилди

Туркманистонда раҳбарларнинг хоналарига президент Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг портретини осиш бўйича янги талаблар жорий этилди.

Янги тартибга кўра, суратнинг фонида ўлчами 2,20х1,5 метрдан кам бўлмаган, оқ жундан ахал нақшлари туширилган қизил рангли гилам бўлиши шарт. Гиламнинг ўртасига олтин ранг берилган металл ёки гипсдан ишланган рамка жойлаштирилади. Унга эса ортида қизил рангли туркман гилами акс этган президент сурати қўйилади.

Барча раҳбарларга йил охиригача хизмат хоналаридаги президент портретини янги талабларга мослаштириш буюрилди ва айни пайтда буйруқ ижросини таъминлаш оммавий тарзда давом этмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img