Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидент ўзига ёқмаган совғани қабул қилди

Президент ўзига ёқмаган совғани қабул қилди

Россиянинг Беларусдаги элчиси Дмитрий Мезенцев президент Александр Лукашенкога Россия империяси таркибида бўлган беларус вилоятлари акс эттирилган харитани совға қилди.

Лукашенкога туҳфа этилган харитада айни пайтда Беларус Республикаси таркибида бўлган Витебск, Гроднен ва Могилевск вилоятлари Россия империяси ҳудуди сифатида кўрсатилган.

Президентнинг буни кўриб ичи дарз кетган бўлсада, юзидаги ўзгаришларни сохта табассум билан яширишга уринган. У рус дипломати нимага ишора қилганини жуда яхши тушуниб етган эди…

Таҳлилчилар бошқа пайт бўлганида президент бу сурбетлиги учун элчини олдига солиб саройидан қувиб чиққан бўларди. Бироқ айни пайтдаги мамлакатдаги вазият уни бундай йўл тутишга йўл қўймайди. Чунки, Лукашенко Россия туфайлигина ҳамон тахтда ўтирганини ҳам жуда яхши тушуниб турибди, дейишмоқда…

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img