Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидент истеъфога чиқишга тайёр

Президент истеъфога чиқишга тайёр

Қирғизистон президенти Сооранбой Жээнбеков истеъфога чиқиши учун бажарилиши керак бўлган шартни маълум қилди.

Давлат раҳбарининг расмий сайтида берилган хабарида айтилишича, президент истеъфога чиқишга тайёр эканини, бироқ бунинг учун ижроия ҳокимиятнинг легитим раҳбарияти тасдиқланиши ва мамлакат «қонун йўли»дан боришга ўтиши кераклигини таъкидлаган.

Бу ҳақда Сооранбой Жээнбеков халққа мурожаат қилиб: «Мен учун бирон-бир мансаб давлат яхлитлигидан, халқ бирлиги ва жамият осойишталигидан устун турмайди. Биз учун ҳозирги вазиятни тезроқ бартараф этиш ва ҳуқуқий ечимларга мурожаат қилиш ўта муҳим», — деди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img