Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонПрезидент Халқ қабулхонасига мудир тайинланди

Президент Халқ қабулхонасига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасига мудир тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот  хизмати маълум қилди.

Вилояти ҳокимлигида ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Президент  маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов иштирок этиб, Президенти администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Маматжон Мукумович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланганлигини маълум қилди.

Ушбу лавозимда 2020 йил 10 февралда Бош прокурор ўринбосари-ҳарбий прокурор вазифасига тайинлангунга қадар Шуҳрат Узоқов раҳбарлик қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img