Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидент фаолиятини Сенат ўрганмоқда

Президент фаолиятини Сенат ўрганмоқда

Бразилия Сенати COVID-19 пандемияси даврида президент Жаир Болсонарунинг фаолиятини ўрганишга киришди. Бу ҳақда Миллий конгресснинг юқори палатаси расмий сайтида маълум қилинди. Федерал  Сенатнинг суриштируви 2022 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган президент сайлови олдидан Болсонарунинг нуфузига соя солиши мумкин.

Текширувда давлат раҳбарининг пандемияга қарши кураш борасида кўрган чора-тадбирлари, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилгани ўрганилмоқда. Ишнинг судга ўтказилиши суриштирув натижасига боғлиқ.

Қайд этиш керак, пандемия бошланганидан буён Бразилияда қарийб 400 минг нафар одам короновирус туфайли вафот этган. Мамлакат COVID-19 дан вафот этганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда бормоқда. Собиқ ҳарбий Жаир  Болсонарунинг карантин билан боғлиқ бир қанча даъватлари ултраконсерваторлар томонидан кескин танқид қилинган эди. Жумладан,  Президент бир неча марта вируснинг хавфли эканига шубҳа билдирган, ниқоб тақиш ва карантин жорий этилишини ёқламаган. Бундан ташқари, ЖСТ тасдиқламаган дори-дармонлардан коронавирусни даволашда фойдаланишга даъват этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img