Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПрезидент эрдоған коронавирусига қарши coronavac вакцинаси билан эмланди

Президент эрдоған коронавирусига қарши coronavac вакцинаси билан эмланди

Туркиянинг Дори воситалари ва тиббий асбоблар бўйича қўмита 14-январ куни Sinovac вакцинасидан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқара шаҳар шифохонасида 14-январ куни ОАВ иштирокида Хитойнинг CoronaVac компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланди.

Давлат раҳбари билан бирга Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Қоя, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси раҳбарияти аъзолари ва Миллиятчи ҳаракат партияси раҳбари Девлет Бахчели ҳам эмланган.

Вакцинадан сўнг Президент Эрдоған эмлангани ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилди. Эмлаш дастурининг муваффақиятли давом этаётганлигини ва 254 минг соғлияни сақлаш ходимининг биринчи дозада эмланганини таъкидлаган Президент Ердоған, «Мен ҳам уларга қўшилиб эмландим. Биз жуда қисқа вақт ичида барча фуқароларимизни эмлашни мақсад қилганмиз. Омад тилаймиз», – деди.

Президент Эрдоған касалхонадан чиқиш пайтида матбуот вакиллари билан суҳбатда, Анқара шаҳар касалхонаси бош шифокори, шифокорлари, ҳамширалари ва барча ходимлари билан коронавирусга қарши катта кураш олиб бораётганлигини айтди.

Соғлияни сақлаш вазири Фахреттин Қоя ҳамроҳлигида ҳозиргача эмланганлар сони 300 мингга етгани ҳақида маълумот олганини таъкидлаган Президент Эрдоған, барча депутатларни, айниқса сиёсий партия раҳбарларини эмлаш кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун жойларда коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини ривожлантиришга ҳисса қўшишга чақирди.

Президент Эрдоғаннинг таъкидлашича, Туркия яна 25-30 миллион дозада коронавирус вакцинасини сотиб олади.

Президент Эрдоған ОАВ билан суҳбатида, 28 кундан кейин вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланишини таъкидлади.

Манба:https://www.tccb.gov.tr/haberler/410/123567/cumhurbaskani-erdogan-koronaviruse-karsi-coronavac-asisi-yaptirdi

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img