Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонПрезидент Ашхабоддаги ифторликда иштирок этди

Президент Ашхабоддаги ифторликда иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрел куни Туркманистонга ташрифи чоғида Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамроҳлигида “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди. Туркманистоннинг биринчи Президенти Сапармурат Ниёзов мақбараси зиёрат этилди. Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди.

Мажмуа яқинида Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди. Тадбирда икки мамлакат муфтийлари, уламо ва ёшуллилар иштирок этди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

Рўзадорлар Аллоҳ таолодан дунёга тинчлик, саломатлик, халқларимизнинг дўстлиги ва қардошлиги мустаҳкам бўлишини тилаб дуолар қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img