Полша билан Россия ўртасидаги муносабат бугунги кунда етарли даражада зиддиятли. Варшаванинг фикрига кўра, Москва Европа учун биринчи рақамли таҳдиддир.
Анжей Дуда куни кеча қилган чиқишида Кремлга нисбатан яна бир бор кескин фикр билдирди. Жумладан, Полша президенти: “Россиянинг ҳаракатлари – одамлардан нормал ҳаётни олиб қўйувчи, давлатнинг инқирозга юз тутишига олиб келувчи, ҳарбий ҳолатга, одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлувчи тажоввузкорона, империячадир. Бу ҳаракатни халқаро ҳамжамият қабул қила олмайди. Россия эсипаст мамлакат. Бу ўзини нормал тутаётган давлат эмас. Бу мамлакат – агрессор”, – деган.