Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПолиция "TESLA"га ўтиб фойда кўрди

Полиция “TESLA”га ўтиб фойда кўрди

Ўтган йили АҚШнинг Индиана штатидаги Баргерсвилл шаҳар полицияси бошлиғи мамлакат полиция тизимида биринчи бўлиб хизматда фойдаланилаётган одатий “Dodge Charger” седани ўрнига патрул автомобили сифатида “Tesla” Model 3 уловини харид қилган эди.

“Tesla” (41 945 доллар) маълум бўлишича, “Dodge” (33 612 доллар)дан 8333 долларга қиммат экан. Бироқ полиция бошлиғи Тодд Бертрам танловидан тонмади ва ўртадаги фарқ бирга қолмай қопланишини маълум қилди. У ҳақ бўлиб чиқди, полициянинг “Dodge”дан “Tesla”га ўтиши бир йилга қолмай ўзини оқлади.

Эксплуатация сарф-харажатларининг пастлиги боис Model 3 Баргерсвил полициясига бир йилда 6755 доллар тежаб қолиш имконини берди. Бундан ташқари, “Tesla”нинг тезкорлиги ва шовқин чиқармаслиги алоҳида эътироф этилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img