Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПокистонда йирик нефт заводи қурилади

Покистонда йирик нефт заводи қурилади

Покистон ҳукумати Белужистон вилоятидаги Гвадар нефтчилар шаҳрини ривожлантириш режасини тасдиқлади. Мазкур ҳудудда ишга туширилиши 2021 йилнинг охирига мўлжалланган, қиймати 10 млрд долларга тенг бўлган “Aramco” нефтни қайта ишлаш заводи қад ростлайди.

Таҳлилчилар ушбу лойиҳа, 2020 йилда Исломобод ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатлар бирмунча совуқлашиб кетганидан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилаётганидан ишора бераётганини таъкидламоқдалар.

Гвадарда Форс кўрфазидан олиб келинадиган нефтни қайта ишлашга хизмат қиладиган инфраструктура барпо этилади. Олти-етти ой давомида эса “Aramco” компаниясининг нефтни қайта ишловчи ва нефт-кимё маҳсулотлари тайёрловчи ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img