Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПокистон Қатар билан келишувга эришиш орқали 3 млрд доллар иқтисод қилишни режалаштирмоқда

Покистон Қатар билан келишувга эришиш орқали 3 млрд доллар иқтисод қилишни режалаштирмоқда

Покистон ва Қатар ўртасида сиқилган табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома жорий йилнинг 26 феврал куни имзоланди. Ушбу келишув туфайли Исломобод келгуси 10 йил давомида қарийб 3 миллиард доллар иқтисод қилади. Бу ҳақда Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг нефт масалалари бўйича ёрдамчиси Недим Бабар хабар берди.

Қайд этилишича, икки давлат ўртасида 2015 йилда имзоланган аввалги шартнома Покистонга ҳар йили 317 млн долларни тежаб қолиш имконини берган. Янги келишув эса 2022 йилнинг январ ойидан кучга киради. Шартномага кўра, Қатар сиқилган газ хариди бўйича Покистонга қарийб 31 фоизлик чегирма тақдим этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img