Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПойтахтда COVID-19 пандемиясига қарши кураш кучайтирилди

Пойтахтда COVID-19 пандемиясига қарши кураш кучайтирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, COVID-19 пандемияси билан самарали курашиш учун шифохоналарни зарур ресурслар билан таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга киришди.

Ушбу мақсадда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 40 дона СЎВ аппаратлари, 120 дона болалар учун ва 80 дона катталар учун СИПАП-аппаратлари, 70 мингта комбинезон, 70 мингта ниқоб, 20 мингта бахила, 5 мингта қалпоқ, 3 мингта кўзойнак, 150 мингта қўлқоп харид қилинди.

Шунингдек, 50 дона Damas русумли автомобиллар харид қилинган бўлиб, улардан 25 таси тез тиббий ёрдам хизматига, 23 таси туманлар СЭОМларига, 2 таси руҳий касалликлар шифохоналарига тақсимланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img