Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПочта орқали овоз бериш ўзини оқламади

Почта орқали овоз бериш ўзини оқламади

АҚШ почтаси президентлик сайлови куни сайловчиларнинг 150 минг дона бюллетенини керакли манзилга етказилишини уддалай олмаган. Бу ҳақда “Washington Post” газетаси хабар берди. Нашрга кўра, почта хизмати бу ҳақдаги ҳужжатларни судга тақдим қилган.

Қайд этилишича, янги маълумотлар тушиши бошланиши билан юқоридаги рақам янада ортиши мумкин. Почта хизмати раҳбари Дэвид Партенхаймернинг айтишича, “кечиккан” 150 минг бюллетеннинг катта қисми улардан сайлов кунидан сўнг ҳам фойдаланишни кўзлаган штатлар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ Аризона ва Жоржия штатларида вақтида етказиб берилмаган 850  бюллетен йўқ қилинган. Айрим штатларда, масалан, Шимолий Каролина ва Пенсилванияда сайлов бўлиб ўтгандан сўнг юборилган бюллетенлар қабул қилинган.

Айни пайтгача эса АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловида кимнинг ғалаба қозонгани маълум эмас. Таҳлилчилар жорий йилги сайлов Америка жамиятида бўлиниш юзага келишига сабаб бўлгани ва мамлакат тарихида бундай ҳодиса 160 йилдан бери кузатилмаганини таъкидламоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img