Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПеру иқтисодиёти чоҳга қулмоқда

Перу иқтисодиёти чоҳга қулмоқда

Коронавирус пандемияси дунё мамлакатлари иқисодиётига жиддий зарба берди. Бундан Перу ҳам четда қолмади. Жорий йилнинг сўнгги уч ойи давомида мамлакат иқтисодиёти 30,2 фоизга қисқариб кетди ва бу Лотин Америкасидаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Ушбу кўрсаткич туфайли Перу COVID-19 пандемияси туфайли иқтисоди ночор аҳволга тушиб қолган давлатларнинг олд қаторидан жой олди.

Қайд этиш керак, 2020 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий пасайиш 3,5 фоизни ташкил этди ва бу мамлакатни рецессияга олиб келди. Ялпи ишлаб чиқаришнинг кескин тушиб кетиши ишлаб чиқаришнинг тўхташи, корхоналарнинг ёпилиши, 6 миллион 720 минг одамнинг ишсиз қолиши билан изоҳланмоқда (Перу аҳолиси қарийб 40 миллион).

Июн ойида эса мамлакат иқтисодиётидаги қисқариш 18 фоизни ташкил этди. Бунга хўжалик эҳтиёжларининг пасайиб кетгани ва қурилиш соҳасига сармоя киритилиши тушиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилди. “Bloomberg” ахборот агентлигининг қайд этишича, бу каби натижалар туфайли Лотин Америкасидаги энг оғир аҳволдаги мамлакат Перу бўлиб қолмоқда. Жаҳон банки ҳам мамлакатднинг мазкур кўрсаткичини жорий йилдаги энг чуқур рецессиялардан бири сифатида баҳолади.

Ҳукумат иқтисодиётни тиклаш борасида кўраётган чора-тадбирларга қарамай, хизматлар кўрсатиш ва чакана савдо соҳаларида ижобий ўзгаришлар кузатилмаяпти ва кўплаб кичик корхоналар ёпилишда давом этаяпти.

Перудаги “Grade” тадқиқот институти таҳлилчиси Мигел Харамило “Bloomberg”га берган интервюсида: «Бундай кескин тушишдан сўнг иқтисодий фаолликни таъминлаш осон бўлмайди. Кўплаб корхоналар касодга учради ва муваффақиятсизликлар давом этмоқда. Агар биз шулар билан иқтисодий чўкишнинг тубига етдик, деб ҳисобласак, келажакка умид билан қарай бошлардик», – деган. Бундан кўринадики, мамлакат иқтисодиёти янада ёмон аҳволга тушиб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img