Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПентагон афғон армиясининг қудрати ҳақида иккиланди

Пентагон афғон армиясининг қудрати ҳақида иккиланди

АҚШ Мудофаа вазирлиги Афғонистон Қуролли кучларининг халқаро коалиция кучлари ёрдамисиз “Толибон”га қарши тура олиши хусусида қатъий фикр билдира олмади.

АҚШ Қўмондонлар штаби қўмитаси бошлиғи Марк Миллининг айтишича, энг ёмон сценарийга кўра, афғонистонликларни осойишта бўлмаган келажак кутмоқда. “Бир қанча сценарийлар мвжуд. Бир томондан натижалар драматик, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Иккинчи томондан – яхши уюшган қуролли кучлар ва ҳукумат даври бошланишига умид бор”, – деди Милли воқеаларнинг эҳтимолий ривожланиши хусусида.

Америкалик генерал, шунингдек, афғон армияси яхши жаногвар тайёргарликка эгалигиин ва зарур қурол-аслаҳалар билан таъминланганини маълум қилган. У афғонистонлик ҳарбийларнинг глобал терроризмга қарши олиб бораётган курашидан ҳайратда эканини таъкидлаган.

Қайд этиш керак, май ойининг бошидан АҚШ ва НАТО ҳарбийларини Афғонистонда олиб чиқиб кетишни бошлади. Бу жараён 11 сентябрга қадар давом этиши маълум қилинган бўлсада, америкалик охирги ҳарбийлар афғон заминини июл ойининг охирларида тарк этиши айтилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img