Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонПедагогика университетида 241 нафар талаба имтиҳондан ўтолмади

Педагогика университетида 241 нафар талаба имтиҳондан ўтолмади

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида шаффоф ўтказилган битирув имтиҳонларидан 241 нафар талаба ўтолмаган. Бу ҳақда Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров шундай дейди:

“Бутун мамлакатни рақамлаштириш деганда олий таълим муассасалари бу борада энг илғор бўлиши керак. Рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни қисқартирамиз.
Коррупцияни қисқартириш бўйича мисол: биз жорий ўқув йилида биринчи марта барча битирув имтиҳонлари, диплом ҳимоя ишларини очиқдан-очиқ You Tube орқали барчага тақдим этиб ўтказдик.

Шунда бир ҳолат намоён бўлдики, олдинги ўқув йилларида битирув имтиҳонларидан йиқилганлар жудаям оз бўларди: 7 та ёки 10 та. Бу йил эса 241 та талаба имтиҳондан ўтолмади. Бунга сабаб биз уларнинг билим сифати, малака ва мутахассислигига жавоб берамиз”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img