Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонПаспорти йўқ абитуриентлар учун эслатма

Паспорти йўқ абитуриентлар учун эслатма

Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар учун муҳим эслатма берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда фуқаролик паспорти олиш ёшига етмаган, фуқаролик паспорти олиш ёшига етган, аммо паспорт олишга улгурмаган абитуриентлар яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-ШАКЛ МАЪЛУМОТНОМА бўлиши шарт.

Фуқаролик паспортини яқинда олган, аммо Давлат тест марказининг дастуридан абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган фуқаролар мазкур фуқаролик паспортлари билан яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади, дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img