Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПашинян Россиянинг "Искандар" ракеталарини 80-йилларнинг қуроли деб атади

Пашинян Россиянинг “Искандар” ракеталарини 80-йилларнинг қуроли деб атади

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг собиқ президенти Серж Саргсяннинг арман қуролли кучлари яқинда бўлиб ўтган Тоғли Қорабоғ уришининг 4-куни “Искандар” оператив-тактик ракетасини қўлламагани ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.

Саргсян ўз чиқишида мазкур қудратли қурол билан Озарбайжоннинг нефт-газ мажмуалари нега яксон қилинмади, деб савол қўйган. “Ўйлайманки, у жуда кўп саволларнинг жавобини яхши билади ва жавоби ўзига маълум бўлган масалаларда ўртага савол ташламагани яхши. Балки, унинг ўзи нима учун нишонга йўлланган “Искандар” ракеталари портламагани ва портлаганларининг ҳам қуввати 10 фоизга тенг бўлгани жавоб бериши керакдир”, – деган Пашинян.

Мухбирнинг: “Шунақа бўлиши мумкинки?”, деган саволига Арманистон Бош вазири: “Билмадим… Балки, у 80-йилларнинг қуроли бўлгани учун шундай бўлгандир”, – деб жавоб қайтарган.

Қайд этилишича, Тоғли Қорабоғ уруши даврида арман армияси 8 та “Элбрус”, 4 та “Точка” ва 4 та “Искандар” ракета мажмуаларига эга бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img