Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПартия қуролли ҳужумга бош бўлди

Партия қуролли ҳужумга бош бўлди

Тунисда «Эркин Конституция партияси» мамлакат пойтахтидаги олимлар уюшмаси марказига ҳужум уюштирди. 9 март куни Халқаро мусулмонлар марказига ҳужум уюштирилишининг сабаби сифатида марказ олимларнинг “Мусулмон биродарлар” террорчи ташкилоти билан алқода бўлганлиги кўсратилган.

Ташкилот бош котиби Али Муҳиддин ал-Қоратоғи у етакчилигидаги уюшмага қўйилган айбловни кескин рад этиб, штаб-квартирани ҳужум уюштирганларни жиноят содир этганликда айблаган. “Бу бизнинг ислом ва демократик қадриятларимизга умуман тўғри келмайди, чунки биз маънавият ва маърифат марказимиз, сиёсий штаб эмас. Юз берган ҳодиса қабиҳ иш, фуқаролик ташкилотига нисбатан уюштирилган террорчилик ҳаракати”, – деган у воқеага муносабат билдириб.

Қайд этилишича, ҳужумда қуролли кучлар бўлинмалари ҳам иштирок этган. Айни пайтда ташкилот раҳбарияти ҳукуматга мурожаат қилиб, ҳужум иштирокчилари ва ташкилотчиларига нисбатан қонуний чора кўришни сўрамоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img