Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПарранда тумови тарқалиши ортидан Японияда товуқлар йўқ қилинмоқда

Парранда тумови тарқалиши ортидан Японияда товуқлар йўқ қилинмоқда

Япониянинг Хёго префектурасида парранда тумови қайд этилиши ортидан ҳукумат товуқларни оммавий равишда йўқ қилишни бошлади.

Жумладан, парранда тумови тарқалиши кузатилган Авази шаҳрида 146 минг бош товуқ йўқ қилинди. Ферма жойлашган ҳудудда 10 км масофада карантин жорий этилди.

Аввалроқ Фукуока префектурасида парранда тумови тарқалган ва 90 минг бош товуқ йўқ қилинган эди. Ноябр ойининг бошида Кага префектураси ва Сикоку оролида ҳам мазкур вирус тарқалиши кузатилган. Ушбу ҳудудларда касаллик кенг кўламда тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида 1 млн бошга яқин товуқ йўқ қилинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img