Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПарашют орқали энг узоқ давом этган сакраш

Парашют орқали энг узоқ давом этган сакраш

Бу воқеа 1959 йилнинг 26 июлида рўй берган. АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари денгиз пиёдалари корпусининг подполковниги Уилям Ранкин Шимолий Каролина осмонида парашютдан сакраш машқини бажараётган эди. 14 326 метр баландликда парвоз этаётган F-8U “Крусейдер реактив қирувчисидан сакраган подполковник кучли момақалдироқлар қуршовида қолади.

Шиддатли шамол оқими зобитни аста-секин юқорига олиб кета бошлайди ва 11 дақиқа давом этиши керак бўлган сакраш 40 дақиқага чўзилиб кетади. Уилям Ранкин соғ-саломат ерга тушади.

Подполковник ўша вақтда ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда парашютда сакраш бўйича энг узоқ вақтни қайд этиб, жаҳон рекордини ўрнатади. Ҳозиргача бу натижа қайд этилгани йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img