Бош саҳифаЯнгиликларПандемияга қарши курашда Туркия тажрибаси

Пандемияга қарши курашда Туркия тажрибаси

Туркия коммуникация бошқармаси бошлиғи профессор Фаҳреттин Алтун “Washington Times” газетаси учун ёзган “Туркиянинг олиб борган cтратегияси COVID-19 эпидемияси йўналишини ўзгартирди” номли мақоласида дунё бўйича коронавирусдан эн кўп қурбон қайд этилган мамлакат-АҚШ билан Туркия ўзининг муваффақиятли тажрибаларини бўлишди.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигида соғлиқни сақлаш тизимига киритилган инвестициялари туфайли барча фуқароларнинг тиббий хизматлардан фойдаланиши учун шароит яратиб берилган. Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахреттин Алтуннинг айтишича, Совид-19 эпидемиясига қарши курашиш ва уни олдини олиш мақсадида кўрилган чора-тадбирларни Президент Эрдоғаннинг шахсан ўзи бошқарди. Шунингдек, аҳолини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредитлар ва нақд маблағ ажратилганлигини билдирди. Мақолада таъкидланишича, Туркия эпидемияга қарши курашда суриялик бошпана изловчилардан тортиб, хорижий давлатларгача бўлган кенг миқёсда муҳтожларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Алтун Туркия халқаро ҳаво транспортининг муҳим марказларидан бири эканини айтиб, географик жойлашуви билан боғлиқ хавф-хатарларга қарамай пандемик жараённи жуда яхши бошқарди ва халқаро ҳамжамият “Туркиянинг муваффақиятини мисол қилиб олиш керак”, деб хабар берди.
“Washington Times” газетасидаги Фахреттин Алтуннинг чоп этилган мақоласида айтилишича, коронавирусга қарши пухта ўйлаб ташланган ҳар бир қадам эпидемияни ортга чекинишга мажбур қилди. Янги касалланиш ҳолатларнинг ўсиш суръати биринчи ҳолат аниқланган-март ойининг бошларидан эътиборан энг паст даражага тушиб қолди. Ҳар куни шифохоналардан соғайиб чиқаётган фуқароларнинг сони янги қайд этилган касалликлар сонидан ошмоқда.

Туркия, коронавирус пандемиясидан олдин ҳам Соғлиқни сақлаш тизимига сармоя киритиб, аҳоли зичлиги энг юқори бўлган ҳудудларда 10та янги касалхона қуришни режалаштирган эди. Натижада соғлиқни сақлаш тизими бошқа мамлакатларда бўлгани каби кучли босимларга дуч келмади. Шу билан бирга Туркия амалга оширилган тест синовлари сонига кўра, дунёнинг дастлабки бешталигига кирди. Кўп сонли тестларни ўтказмасдан эпидемияни назорат қилишнинг бошқа оқилона усули йўқ эди.
Эпидемиянинг тадбиркор субъектларига ва аҳолига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ҳукумат қарз тўловларини кечиктириб, айрим солиқлардан озод қилди. Туркия шунингдек, барча компанияларга имтиёзли кредитлар тизимини жорий этди. Бундан ташқари, оилаларга бевосита нақд пул ёрдами кўрсатилди. Бизнес ҳамжамияти учун 100 миллиард турк лираси миқдорида ёрдам пакетини эълон қилган ҳукумат Туркиянинг мулк жамғармаси қийин вазиятда қолган хусусий компанияларни сотиб олишига кўмаклашиш режаси устида иш олиб бормоқда.

“Бизни танқид қилиб келаётганлар, биз ўз миллатимизга тиббий хизматларни бепул тақдим этаётганимизга эътиборсизлик қиляптилар. Аммо, кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, вирусга қарши самарали курашни давом эттириш учун бу хизматлар бепул ўлиши керак. Бепул ва универсал соғлиқни сақлаш тизимига эга бўлмаган давлатлар жиддий камчиликларга дуч келмоқда. 2003 йилдан бери соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида Туркия минтақадаги бепул тиббий хизмат кўрсатадиган кам сонли давлатлардан бирига айланди. “New England Journal of Medicine” журналида таъкидланганидек, Туркия “соғлиқни сақлаш соҳасида катта тенгсизликларни бартараф этган ҳолда, барча фуқароларни молиявий хавфлардан ҳимоя қилиш учун тизимни ислоҳ қилди. Ўн йил ичида соғлиқни сақлаш хизматларида сезиларли яхшиланишларга эришилди”, – дейди Алтун.

Шунингдек, Туркия ижтимоий масофа қоидаларига жиддий ёндашди, барча халқаро рейсларни бекор қилди ва ички рейсларни чеклади, мактаблар, кафе ва ресторанларни ёпди, оммавий йиғилишларни тўхтатди. Мамлакат одамларни қайси мамлакати фуқароси эканлигидан қатъий назар, касалликдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилди. Греция билан чегарада қолиб кетган суриялик қочқинларни қайтариб олиб, вирус тарқалишининг олдини олди.Шунингдек, қочқинлар лагерларида ва Суриянинг шимолидаги ўз уйларидан кўчирилганлар учун зарур чораларни кўрди. Шу аснода Туркия Италия, Испания, Эрон, Косово, Босния ва Герцеговина, Сербия, Черногория ва Шимолий Македония каби кўплаб давлатларга ёрдам берди.

Туркиянинг COVID-19 эпидемиясига қарши курашини ва бу жараённи қандай тўғри бошқара олганини ўрганиш жуда муҳимдир. Европа ва Осиё қитъалари ўртасидаги транзит нуқтаси бўлган Туркия вирусдан жиддий талофат кўрган Эрон билан чегарадош. Бундан ташқари, Истанбул аэропорти дунёдаги энг тирбанд майдонлардан биридир. “Барча давлатлар бугунги ва кейинги йилларда инқирозни бошқариш бўйича тортишувларга очиқ бўлиши керак. Биз ушбу жараёнда нималар нотўғри бўлганлиги ва келажакда бундай хатоларнинг олдини олиш ҳақида ўйлашимиз керак”, – дейди Фахреттин Алтун.
Абдували СОЙИБНАЗАРОВ

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img