Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПандемиядан қийналган аҳолига 8 минг доллардан пул берилади

Пандемиядан қийналган аҳолига 8 минг доллардан пул берилади

Швейцариянинг ҳар бир фуқаросига давлат томонидан 7,5 минг франк (қарийб 8,2 минг доллар) берилиши мумкин. Бу борадаги ташаббус Федерал канцелярия томонидан тасдиқланди.

Агар ушбу ташаббус 2022 йилнинг 20 апрелига қадар 100 минг одам томонидан қўллаб-қувватланса, референдум ўтказилади. Таклифни ёқлаб овоз берилганидан сўнг, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат ичида пуллар тарқатилиши керак.

Таклиф ташаббускорларига кўра, беғараз бериладиган маблағлар нафақат аҳоли ҳаётининг, шунинг баробарида мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшади. Уларнинг айтишича, истеъмолчиларга пул берилиши коронавирус пандемияси даврида жиддий зарар кўрган экспорт ва инвестициялар ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Қайд этилишича, ушбу мақсад учун 45 млрд франк йўналтирилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img