Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПандемия туфайли Бразилиянинг қарзи рекорд даражада ўсиб бормоқда

Пандемия туфайли Бразилиянинг қарзи рекорд даражада ўсиб бормоқда

Ўтган йил якунига кўра Бразилиянинг давлат қарзи (ички ва ташқи қарзлар) 5 трлн реал (қарийб 928 млрд доллар)ни ташкил этган бўлса, жорий йил охирига қадар унга яна 1,11 трлн. реал қўшилади. Бу ҳақда мамлакат ғазначилиги баёнотида маълум қилинди.

Мамлакат қарзининг ўсишига асосий сабаб сифатида коронавирус пандемияси ва унга қарши кураш чоралари, шунингдек, бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастури кўрсатилган. Мазкур омилларга кўра 2020 йилда давлат қарзи 140 млрд долларга ўсган.

Жорий йилда Бразилия 258 млрд доллар миқдоридаги қарзни тўлаш мажбуриятини олган бўлиб, тўловнинг ярмини январ-апрел ойларида амалга ошириш лозим.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img