Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонПандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди

Пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди

Адлия вазирлиги “Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар”ни ҳуқуқий экспертизадан ўтказди ва ҳисобга олинди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

Талабларда, хусусан, қуйидагилар назарда тутилган:

— машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

— пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

— барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

— мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан «эрталабки фильтрлаш» бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;

— «эрталабки фильтрлаш» жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспансердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

— ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида хар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

— синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

— пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

— юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img