Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонПандемия даврида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиш кўпайди

Пандемия даврида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиш кўпайди

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман Феруза Эшматова БМТ Тараққиёт дастурининг Истамбулдаги Минтақавий маркази раҳбари билан онлайн ўтказилган учрашувда таъкидланди.  Томонлар ўртасидаги мулоқотда пандемия даврида бутун дунёда хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуларининг бузилиши, сабабсиз ишдан бўшатиш, иш берувчи томонидан тегишли меҳнат шароитларининг яратиб бермаслик, ноқонуний қисқартириш каби ҳолатлар кўпайганига эътибор қаратди.

“Шу нуқтаи назардан меҳнат қонунчилигини қайта кўриб чиқиш орқали хотин-қизларга масофадан туриб ишлаш, иш графигини мослаштириш каби нормаларга аниқлик киритиш ва ушбу нормаларга амал қилиниши бўйича ишлаш зарур. Бу борада қатор лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишимиз мумкин”, – деди Омбудсман Феруза Эшматова.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img