Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПандемия бўйича халқаро шартнома тузиш таклиф этилди

Пандемия бўйича халқаро шартнома тузиш таклиф этилди

Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел пандемия бўйича халқаро шартнома тузиш бўйича музокаралар бошлаш чақириғи билан чиқди. Унга кўра, шартнома юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш ва келажакда юз берадиган бундай ҳолатларнинг олдини олиш имконини беради.

G20 онлайн тарзда ўтган саммитида Мишел “Бу масала барча миллатлар ва БМТ агентликлари иштирокида муҳокама этилиши керак”, – деди. Еврокенгаш раҳбари бундан ташқари, пандемия юз берганда барча ҳаракатларни мувофиқлаштиришда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти муҳим рол ўйнаши кераклигини қайд этди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img