Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОзиқ-овқат тақчиллиги аҳолини қийин аҳволга солиб қўйди

Озиқ-овқат тақчиллиги аҳолини қийин аҳволга солиб қўйди

Туркманистонликлар буюмларини озиқ-овқатга айирбошлашни бошладилар. Мамлакатда аҳолининг кун кўриши қийинлашиб бориши, ҳудудларда нақд пул етишмаслиги ортидан одамлар ўзларининг эски буюмларини егуликларга алмаштиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда “Озодлик” радиоси хабар берди.

Хабарда айтилишича шундай ҳолатлар Мари вилоятида кузатилмоқда. Бу ерга озиқ-овқат олиб келаётган савдогарлар маҳсулотларини буюмларга айирбошлаяпти. “Одамлар егулик олиш учун уйларидан гиламлар, чойшаблар, ёстиқлар ва идиш-товоқлар олиб чиқмоқда”, – дейилади хабарда.

Бу “хизмат” туридан ҳатто давлат хизматида ишлаётган одамлар ҳам фойдаланмоқдалар. Чунки, уларнинг иш ҳақлари тирикчилик, оилани боқиш учун етмайди.

Мамлакатда жорий йилнинг баҳоридан талон тизими амалга киритилган бўлиб, унга кўра аҳоли зарур кундалик молларини чекланган миқдорда давлат дўконларидан харид қиладилар. Одамлар бундай ҳолат ҳатто суронли 90-йилларда ҳам кузатилмаганини таъкидламоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img