Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОзиқ-овқат муаммоси Бош котиб назарида

Озиқ-овқат муаммоси Бош котиб назарида

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташкилот Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида 2021 йили озиқ-овқат тизимлари бўйича Саммит чақиришга чақирди. Мақсад – очарчиликни бартараф этиш, овқатланиш билан боғлиқ касалликларни қисқартириш, сайёрамизни даволаш учун озиқ-овқат тизимларини ислоҳ қилиш бўйича хабардорликни ошириш ва кенг мажбуриятлар ва аниқ чораларни келишиб олиш, шу билан биргаликда БМТ Бош котиби бутун жаҳон ҳамжамиятини озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва истеъмол қилишга ёндашувни тубдан ўзгартириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий пасайиш саҳнида озиқ-овқат инқирозининг эҳтимолий кучайиши жаҳон ҳамжамиятининг алоҳида ташвишланишига сабаб бўлмоқда.

БМТнинг башоратига кўра, йил охиригача глобал очарчиликнинг ўсиши кутилмоқда. Ҳозирги вақтнинг ўзидаёқ 820 миллион киши, яъни сайёранинг ҳар 9 кишиси етарли миқдорда егуликка эга эмас. Бу йили COVID-19 инқирози туфайли яна 49 миллион киши ўта қашшоқлик домига тушиши мумкин. Озиқ-овқат ёки озиқланувчи моддаларнинг ўткир етишмовчилигини ҳис қиладиган одамлар сони ўсишда давом этади. Жаҳон ялпи ички озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар бир фоизли пунктга пасайиши ўсишдан тўхтаб қоладиган болалар сонини 0,7 миллионга кўпайишини англатади.

БМТ Озиқовқат дастури (ФАО) бош директори Ц.Донгюнинг қайд этишича, самарасиз сиёсий қарорлар, жумладан, айрим мамлакатлар томонидан озиқ-овқат экспортининг чекланиши озиқ-овқат танглигини келтириб чиқаради ва кенг миқёсли гуманитар ҳалокатга олиб келади.

Коронавирус пандемияси шароитида гуруч экспортини тўхтатган Вьетнам (жаҳонда гуруч экспортчиларининг биринчи учлигига киради), ун, гречка ва сабзавотлар, жумладан, пиёз, сабзи ва картошка экспорт қиладиган Қозоғистон, гречка, пиёз ва саримсоқпиёз экспорт қиладиган Беларус, лимон экспорт қиладиган Туркиянинг ҳаракатлари жаҳон бозори учун салбий бўлди. Бундан ташқари, жаҳонда гуручнинг истеъмолчиси Хитой – унинг айрим навларининг харид қилиш нархирни оширди ва захираларни шакллантириш учун рекорд ҳажмда сотиб олишни режалаштирмоқда. Россия ҳам муҳим харидорлар томонидан сўров мавжудлигига қарамай, дон сотишни тўлилигича чеклади.

Бундан ташқари, йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар – АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Россия – Жаҳон савдо ташкилоти доирасида ишлаб чиқилган ташаббусларга, жумладан: а) озиқ-овқат етказиб бериш занжирини сақлаб туришни очиқ қолдриш; б) озиқ-овқат маҳсулотларига асосланмаган савдо чекловларидан воз кечиш; в) ҳар қандай фавқулодда чекловларни қўллашда мутаносибликни ва муваққат доираларни сақлаб қолиш каби ташаббусларга қўшилишдан бош тортди.

ФАОнинг қайд этишича, агар маълум мамлакатлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини таъқиқлаш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қуроли сифатида кўрилса, аксарият қишлоқ хўжалиги давлатлари учун ўз маҳсулоти экспортини тўхтатиши жиддий чақириқ ҳисобланади. Хусусан, Африка мамлакатлари бу шок олдида энг қўли боғлиқлари саналишади. Масалан, чорвачилик сектори маҳсулотларининг экспорти миллий ЯИнинг 40 фоизга яқинини ташкил этади, Сомали экспорт тушумларининг 60 фоизга яқини аҳолининг 65 фоиздан қисми тирикчилигининг асосий манбаси ҳисобланади.

Ўзининг қўшма баёнотида БМТ озиқ-овқат дастури ва Жаҳон савдо ташкилоти глобал савдо ва озиқ-овқат хавфсизлигини таҳдид остида қолдирадиган пандемияга қарши курашга қаратилган чоралар хавфидан огоҳлантирди. Қайд этилишича, озиқ-овқат билан етарли таъминлашдаги ишончсизлик глобал бозорда тақчилликни яратиб, экспорт чекловлари тўлқинини туғдириши мумкин.
COVID-19 пандемиясининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишга таъсирини ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:

Биринчидан – риск энг ўткир саналган соҳаларга эътиборни қаратиб, саъй-ҳаракатларни одамлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратиш ва уларнинг яшашига маблағларни олиш имкониятини сақлаб қолиш;аҳолининг кам таъминланган қисмига, шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун озиқ-овқат инқирозини бош ўтказаётган мамлакатларга гуманитар озиқ-овқат ёрдамини тақдим этишни давом эттириш, яшаши учун маблағ билан таъминлашда кўмак кўрсатиш;

озиқ-овқат тизимлари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун савдо йўлаклари очиқлигини сақлаб қолишни қўллаб-қувватлаш;

– озиқ-овқат ишлаб чиқаришида банд бўлган кичик корхоналар ва аҳолининг кам таъминланган гуруҳларига тааллуқли бўлган иқтисодиётни рағбатлантириш ва фавқулодда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар пакетини таъминлаш ҳам муҳим.

Иккинчидан – овқатланиш соҳасида ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш талаб этилади;

– айниқса, ёш болалар, ҳомиладор ва бола эмизаётган аёллар, қариялар ва риск гуруҳидаги бошқа вакилларни хавфсиз, тўйимли маҳсулотларга кафолатли эга бўлишини таъминлаш лозим.

Учинчидан, келажакка сармоя киритиш;

– инклюзив ва янада барқарор дунёни қуришни таъминлайдиган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

– озиқ-овқат хавфсизлигини такомиллаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш лозим.

Шаксиз, бугун озиқ-овқат хавфсизлиги Ўзбекистон миллий хавфсизлигининг муҳим унсури ҳисобланади. У ёки бу давлатнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқаро вазиятдан қатъий назар, аҳолининг барча қатламларини фаол ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун зарур хавфсиз, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга боғлиқ.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларидан бири – Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим сектори бўлиб, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, уларни ишлаб чиқариш соҳасида ўз-ўзини таъминлашга эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади.

Охирги уч йил ичида мамлакатимизда Президент бошчилигида агросаноат мажмуаси соҳасида миқёсли ислоҳотлар ва сифат ўзгаришлари ўтказилди, замонавий институционал база яратилди.

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар Стратегиясига мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги ва сув хўажалиги вазирликлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари кенгаши ва томорқа участкалари эгалари ва уларнинг минтақавий бўлимлари ташкил этилди, 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Статегияси, қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича Концепция ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий чоралар қабул қилинди.

Бундан ташқари 2018 йилда Президентнинг «Мамлакатнининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармонда бозорни сифатли, хавфсиз ва мақбул озиқ-овқат билан тўлдириш бўйича чораларни кўзда тутган “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш вазифаси қўйилган.

Экин майдонларини оптималлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини районлаштириш, кластер тизимларини жорий этиш, балиқчилик, асалчилик ва паррандачилик каби муҳим йўналишларни жадал ривожлантириш, замонавий иссиқхона хўжаликларини барпо этиш, сабзавотларнинг кузги такрорий экини амалиётини кенгайтириш чоралари сабабли томорқа хўжаликларига ҳосилни оширишга, аҳолининг турмуш даражасини сезиларли даражада кўтаришга имкон берди.

Буларни бари катта давлат ва хўжалик бошқарувига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг, ўзбекистонликларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида ҳар томонлама ўйланган ва узоқни кўзлаган сиёсатининг яққол самараси ҳисобланади.

Мазкур шароитларда озиқ-овқат хавфсизлиги билан таъминлаш бўйича келишилган янги халқаро саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш долзарблашмоқда. Шу муносабат билан БМТ Бош котиби А.Гутерришнинг 2021 йилда озиқ-овқат тизимлари бўйича Саммитни чақириш тўғрисидаги таклифи долзарб аҳамият касб этади. Бу халқаро ҳамжамиятга бутун дунё бўйича озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан янги механизмларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқишга имкон беради.

БМТ Бош котиби А. Гутерриш барча фуқароларни саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва истеъмол қилишга ёндашувни тубдан ўзгартиришга чақирди. 2021 йилда озиқ-овқат тизимлари бўйича саммит – бу нафақат навбатдаги тадбир, балки бу 2030 йилга келиб барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларда бурилиш лаҳзаси бўлишига шубҳа йўқ.

Шу муносабат билан саммитни ўтказишни қўллаб-қувватлаш ва унда Ўзбекистоннинг иштироки бир томондан, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти бошчилигида ўтказилаётган сиёсатни етказиш, бошқа томондан, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва бошқа соҳаларда қўшма чораларни амалга ошириш йўлида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга имкон беради.
Абдували Сайбназаров

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img