Бош саҳифаДолзарбЎзбекистоннинг давлат қарзи камайишни бошлади

Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайишни бошлади

Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича мамлакатимизнинг  давлат қарзининг камайиши қайд этилди. Жумладан йил бошига давлат қарзи  134 млн. долларга, ЯИМга нисбатан эса 0,3 фоизга қисқарган. Давлат қарзи ҳажми 23,2 млрд. доллар бўлиб, унинг 21 млрд. доллари ташқи, 2,2 млрд. доллари ички қарз ҳисобланади.

Шунинг билан бирга, Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 млн доллар қарз жалб этиши ҳақида хабар берилди. Яъни, коронавирусга қарши курашиш мақсадида Осиё тараққиёт банкидан 40 йилда қайтариш шарти билан 100 млн доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан 30 йилда қайтариш шарти билан 100 млн доллар, жами 200 млн доллар қарз олади.

ОТБдан олинган 35 миллион долларга 1000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади, 475 та тиббиёт муассасаси реконструкция қилинади, капитал таъмирланади ва жиҳозланади.  

Қайд этилишича, барча қарзлар давлат бюджетидан қайтарилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img