Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЎзбекистонлик ҳарбийлар «Cambrian Patrol» халқаро мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик ҳарбийлар «Cambrian Patrol» халқаро мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик ҳарбийлар гуруҳи жорий йилнинг 29 сентябридан 17 октябрига қадар бўлиб ўтган энг нуфузли ва мураккаб халқаро мусобақа «Cambrian Patrol»да иштирок этди.

Халқаро мусобақада дунёнинг Буюк Британия, Ирландия, Германия, Латвия, Франция, Ганв, Италия, Ҳиндистон, Полша, АҚШ, Дания, Швейцария ҳамда Нидерландия каби 18 та мамлакатидан 103 та жамоа қатнашди. Гуруҳлар разведкачилар ва махсус бўлинмалар таркибидан шакллантирилган.

Мусобақа шартига кўра, махсус йўналишдаги 90 км масофани пиёда босиб ўтиш лозим бўлгани ҳолда, ҳар 8-10 км оралиқда бир неча жанговар вазифаларни бажариш керак бўлади. Бундан ташқари, жамоалар 8 та кутилмаган «тест совға»ларига дуч келишган.

Беллашув натижасига кўра, биринчи ўринни Буюк Британия, иккинчи ўринни Ўзбекистон ва учинчи ўринни АҚШ ҳарбийлари қўлга киритишди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img