Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЎзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича тизимни баҳолаш учун ноёб консультатив хизматларни тақдим...

Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича тизимни баҳолаш учун ноёб консультатив хизматларни тақдим этилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Атом энергияси бўйича Халқаро агентлиги (МАГАТЭ) ва Халқаро саратонни ўрганиш бўйича агентлиги (ХСЎА) аъзо-давлатларга саратонга қарши курашиш борасидаги миллий салоҳияти ва эҳтиёжларини баҳолаш учун ноёб консультатив хизматларни тақдим этмоқда.

Бундан мақсад ҳукуматлар ва уларнинг ҳамкорларига саратонга қарши курашишни режалаштиришни ҳамда бу касалликка қарши курашнинг барча жабҳалари – профилактикадан бошлаб паллиатив ёрдамгача бўлган босқичлари бўйича инвестицияларни бошқариш учун вазиятга доир таҳлил ва тавсиялар мажмуини тақдим этишдир.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг дастлабки баҳолашга доир миссиясини 2014-йилда қабул қилган. Ўтган давр мобайнида онкологик ёрдамдан фойдаланиш имконияти ва сифатини яхшилаш борасида салмоқли ривожланишга эришилган. 2021 йилда Ўзбекистон янги баҳолашга доир миссияни қабул қилиб, унда саратонга қарши курашиш бўйича янги Миллий дастур ҳақида маълумот бериш, асосий эътиборни бачадон бўйни, кўкрак бези ва болалардаги саратонга қаратишни мақсад қилган. Баҳолаш давомида, шунингдек, 15 та асосий ҳудудий онкологик марказлардаги инфратузилма, асбоб-ускуналар ва кадр ресурсларига бўлган эҳтиёжлар чуқур таҳлил этилади.

5-7 октябрь кунлари мамлакатда баҳолаш учун тайёргарлик миссияси ўтказилган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img