Бош саҳифаДолзарбЎзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётгани рад этилди

Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётгани рад этилди

Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқиб, Ўзбекистондаги лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжаллангани ҳақидаги хабарларларни рад этди.

«ОAВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенсия иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди», — дейилади вазирлик баёнотида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img