Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда йога оммавийлашиб бормоқда

Ўзбекистонда йога оммавийлашиб бормоқда

Мутахассислар маълумотига кўра, йога организмни соғломлаштириш бўйича ноёб тизим деб ҳисобланади. У ички гармонияни топиш ва барча органларнинг ишини яхшилаш имконини беради. Йога фалсафаси зарарли одатлардан қутулиш ва соғлом турмуш тарзига қўшилишга ёрдам беради. Йога эрамиздан аввалги учинчи ва иккинчи минг йилликлар орасида Ҳиндистонда пайдо бўлган. Ҳинд дарёсининг қирғоқларида топилган йога позаларидаги одамлар тасвирланган муҳрлар айнан шу даврга тўғри келади.

Ҳозирда эса дунёни 150 дан ортиқ мамлакатида йога машғулотлари йўлга қўйилган бўлиб, тез суръатларда оммавийлашиб бораяпти. Жумладан, йога машғулотлари билан дунёда 100 миллиондан ортиқ инсон мунтазам шуғулланади. Кейинги 5 йилда эса мамлакатимизда хам бу соғломлаштириш спорт тури оммавий тарзда ўтказиб борилаяпти. 21 июнь Халқаро йога куни бошланган фестивал айни пайтда хам барча худудларни қамраб олган холда давом эттирилмоқда.

26 июнь куни Тошкент, Самарқанд, Бухоро Урганч ва Хива шаҳарларида Халқаро йога кунига бағишланган навбатдаги тадбирлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон йога федерацияси ҳамда Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан фаолияти йўлга қўйилган йога клублари аъзолари кенг жамоатчилик билан бирга ўз машғулотларини ўтказишди.

Жумладан, пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги академик катта театри майдонида ўтган йога машғулотида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхат ҳам бевосита иштирок этиб, машқлар бажарди. Умуман, юртимизда ўтадиган барча йога машғулотлари тадбирларида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ходимлари билан бирга, Ўзбекистонда турли жабҳаларда фаолият кўрсатаётган 2 ярим мингга яқин Ҳиндистон фуқаролари хам қатнашиб келадилар.

Тошкентдаги Лаъл Баходур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандр Шекхарни фикрича Ўзбекистонда йогани янада ривожланишида 25 йил аввал фаолияти йўлга қўйилган махсус йога клуби аъзоларининг ҳиссаси катта бўлаяпти. Ҳозиргача бу клубда 1250 нафар фуқаро йоганинг сир-асрорларини тўлиқ ўзлаштириб, эндиликда улар мустақил машғулотлар ўтказишмоқда. Кўплари эса йога машқлари бўйича курслар ҳам очишган. Умуман, инсон ўз саломатлигини яхшилашга интилар экан, бу борада соғломлаштириш машқларини ўз ичига олган йогадан кенг фойдаланса, мақсадга мувофиқ бўлиши табиий.
Абдувоҳид АЧИЛОВ

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img