Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда АЭС қуриш бўйича ижобий хулоса берилди

Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича ижобий хулоса берилди

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) экспертлари Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш учун белгиланган жойни ўрганиб чиқишди ва барча ишлар хавфсизлик талабларига жавоб беради, деган хулосага келишди.

Қайд этилишича, агентлик мутахассислари атом энергетикаси дастури учун инфратузилмани ривожлантириш жараёнини ҳар томонлама баҳолашди ва ижобий қарор қабул қилишди. Бундан ташқари, агентлик томонидан мамлакатимизга  биринчи атом электр станциясини қуришга тайёргарлик кўришда ёрдам бериш бўйича тавсиялар ва таклифлар берилди.

“Ўзбекистон ўзининг ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришди”, — деди МАГАТЭ гуруҳ раҳбари Милко Ковачев.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ураннинг катта захираларига эга бўлган республика бу каби объектларни эксплуатация қилишда устунликка эга ва АЭСнинг ишга тушириш мамлакат учун катта ютуқ бўлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img