Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистон ва Қозоғистон омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг мурожаатлар билан ишлаш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид фаолиятига илғор хорижий тажрибаларни тадбиқ этиш – иш самарадорлигини оширишдаги муҳим омил саналади. Шу нуқтаи назардан Омбудсман Котибияти ходимлари малакасини доимий равишда ошириб бориш, хусусан, иш фаолиятига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сўнги тадқиқот ишлари билан танишиш мақсадида қатор семинар тренинглар ташкил этиб келинмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Навбатдаги семинар Қозоғистон Республикасининг Нур-султон шаҳрида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Ф.Эберт номидаги жамғарма билан ҳамкорликда ўтказилан мазкур ўқув машғулотлари “Қийноқ ҳолатларини самарали текшириш ва ҳужжатлаштириш. Истанбул протоколи” ва “Суд жараёнларини мониторинг қилиш” мавзуларига бағишланди.

Ушбу семинарда Омбудсман Котибияти мутахассислари билан биргаликда Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), “Кадір-қасиет” жамоат бирлашмаси ходимлари, Қозоғистондаги судья, прокурор, адвокатлар, судмедэксперт ходимлари ҳамда қатор фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этишди.

БМТнинг Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенциясининг 13-моддасида “Ҳар бир иштирокчи давлат унинг ҳуқуқий тобелигида бўлган исталган ҳудудда қийноқ қўлланилди деб тасдикдайдиган ҳар бир шахсга шу давлатнинг ваколатли ҳукуматларига шикоят қилиш ҳуқуқини ҳамда улар томонидан бундай жиноят тез ва холис кўриб чиқилишини таъминлайди. Даъвогар ва гувоҳларни ҳар қандай шакллардаги унинг шикояти ёки ҳар қандай гувоҳлик кўрсатмалари муносабати билан қўрқитишдан ҳимоя қилишни таъминлаш чоралари кўрилади.”- деб қайд этилган. Ушбу конвенцияни ратификация қилган ҳар бир давлат ундаги нормаларни амалда ишлаши учун масъул саналади.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қутилари республикамиздаги барча жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарига жойлаштирилган. Махкум ва махбуслар мурожаат ташлаши учун қулай жойларга ўрнатилган ушбу қутиларни фақатгина Омбудсман вакили очиш ҳуқуқига эа. Омбудсман қутиларига ташланган аризалар ҳар икки ҳафтада кўриб чиқиш учун олиб кетилади.

Қозоғистон пойтахтида ўтказилган кейинги семинарда иштирокчилар суд жараёнларида мониторинг олиб бориш тартиби, Қозоғистон Республикаси суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, судларда ишларни кўриб чиқиш босқичлари билан танишишди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img