Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистон ва хорижий ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълимни ташкил этиш тартиби...

Ўзбекистон ва хорижий ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (421-сон, 06.07.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳуқуқий ахборот каналида айтилишича, Низомга мувофиқ, қўшма таълим дастурларига қуйидагилар жалб қилиши мумкин:
халқаро 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим ташкилотлари;
Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг аъзолари;
АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Россия, Сингапур, Жанубий Корея, Япониянинг аккредитация қилинган олий таълим ташкилотлари;
халқаро шартномалар, Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ қўшма таълим дастурлари асосида кадр тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар.
Қўшма таълим дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 15 иш кунида бепул экспертизадан ўтказилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img