Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистон суверен фонди зарарга киришни бошлаган

Ўзбекистон суверен фонди зарарга киришни бошлаган

Бу ҳақда телеграмдаги bakiro канали маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2021 йилнинг 1-чорагини 1,6 трлн. сўм зарар билан якунлаган.  Ташкил этилган 2006 йилдан буён ошкора эълон қилинган молиявий натижалар инобатга олинса, мазкур ҳолат илк марта юз берган. Солиштириш учун, масалан, жамғарма 2017 йилни 85 трлн. сўм соф фойда билан якунлаган эди, дейилади хабарда.

“Маълумки, жамғарманинг маблағлари асосан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан (масалан олтин, мис, уран, кимё, энергоресурслар) жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар ҳисобидан шаклланади. Кейинги йилларда мамлакатда ўзлаштириш учун нимаики лойиҳа ўйлаб топилса, масалан, имтиёзлик кредитлашни назарда тутувчи оилавий тадбиркорлик, ҳудудларни ривожлантириш, паррандачилик каби, албатта Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига кўз тикилади. Жамғарма деярли барча давлат банкларининг акциядори ва айни пайтда энг катта кредиторларидан бири ҳам.

Жамғарманинг мақсад ва миссияси, суверенлиги борасидаги умумий маҳражни жамоатчилик ва экспертлар иштирокида қайтадан топишга ва белгилашга тўғри келади. Акс ҳолда, тез орада ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи ҳеч бир молиявий буферимиз бўлмайди”, – дея хулоса қилинади bakiro материалида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img