Бош саҳифаДолзарбЎзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди

Марказий сайлов комиссияси 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида овоз беришнинг жорий якунларини эълон қилди. Тошкент вақти билан соат 20:00 да сайлов участкаларида овоз бериш якунланган. МСнинг таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, сайловда қарийб 16 миллион 37 минг сайловчи иштирок этган ва бу жами сайловчиларнинг 80,8 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, сайловда сайловчиларнинг камида 33 фоизи иштирок этган бўлса, ҳақиқий деб ҳисобланиши белгиланган. Ушбуга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтган ва ҳақиқий деб ҳисобланади.

Бугун соат 16:00 да бўлиб ўтадиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img