Бош саҳифаДолзарбЎзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик ҳарбий бюджетга эга давлат

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик ҳарбий бюджетга эга давлат

Global Firepower Index 2021 ҳисоботида минтақа давлатларининг ҳарбий бюджетлари эълон қилинди. Унга кўра мамлакатимиз ҳарбий соҳага ажратилаётган маблағ борасидаги Марказий Осиёда яққол етакчи ва қолган тўртта қўшнимизнинг пуллари биргаликда ҳисобланганда ҳам Ўзбекистонникига етмайди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг йиллик харажати 15 млрд. долларни ташкил этади. Ҳарбийлар сони – 70 000 нафар. Зирҳли техникалар сони – 1715 дона, ҳаво техникалари – 113 дона.

Қозоғистоннинг йиллик бюджети 4 млрд. доллар. Ҳарбийлари сони – 167 000. Зирҳли техникалари – 1 746, ҳаво техникалари – 141 дона.

Туркманистон мудофаа мақсадлари учун йилига 800 млн доллар ажратмоқда. Ҳарбийлар сони – 27 000 нафар, зирҳли техникалари – 2 792 дона, ҳаво техникалари – 54 дона.

Қирғизистоннинг йиллик бюджети 20 млн. долларни, ҳарбийлари сони 21 000 нафарни ташкил этади. Зирҳли техникалари сони – 580 дона, ҳаво техникаси – 2 дона.

Тожикистон. Мудофаа харажатлари – 79 млн. доллар. Ҳарбийлар сони –  16 500 нафар. Зирҳли техникалари сони – 653 донани. ҳаво техникалари – 6 донани ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img