Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОзарбайжонга тегишли маданий ва диний ёдгорликлар таланган

Озарбайжонга тегишли маданий ва диний ёдгорликлар таланган

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги 18 апрель – Ёдгорликлар ва тарихий жойлар Халқаро куни муносабати билан баёнот тарқатди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди. Вазирлик баёнотида эслатилишича, сана муносабати билан Озарбайжон яна бир бор Арманистон томонидан аввал босиб олинган ҳудудларда мамлакатнинг маданий мероси йўқ қилингани муносабати билан жиддий ташвишларини изҳор қилади.

“Бугунги кунда озод этилган ҳудудлардаги  3000 дан зиёд ёдгорликларнинг 400 дан ортиғи вайрон қилинган. Озарбайжонга тегишли маданий ва диний бойликлар таланган, топталган ва Арманистонга ноқонуний тарзда олиб кетилган. Озод қилинган ҳудудларда 100 мингдан ортиқ маданият намуналари  сақланиб келинган 22 та музей ва музей филиаллари  йўқ қилинган. Бу ҳаракатларнинг барчаси халқаро гуманитар ҳуқуқ, шу жумладан, 1954 йилги ЮНЕСКО Гага конвецияси, шунингдек, 1970 йилги конвенцияларининг қўпол равишда бузилишидир.  Озарбайжон ҳукумати  учун мамлакат маданий меросига етказилган улкан зарарнинг мустақил миссия томонидан баҳоланишининг таъминланиши устувор ҳисобланади, шу маънода, Озарбайжон ЮНЕСКО билан яқиндан ҳамкорлик қилади», —дейилади ТИВ баёнотида. 

Жайхун Байрамов

Айни пайтда Арманистоннинг мина майдонларини тозалашда Озарбайжон билан ҳамкорликдан бош тортаётгани хавотирлидир. “Афсуски, биз ҳамон Арманистоннинг деструктив муносабатларига дуч келапмиз. Бу минтақада тинчлик ва хавфсизлик истиқболларини издан чиқарадиган беқарорлаштириш актлари ва баёнотларини ўз ичига олади”.

Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов минтақадаги можародан кейинги реалликларга доир баёнот берди.  Гап шундаки, уч томонлама баёнот амалга оширилган 2020 йил 10 ноябрдан кейин ҳам  Озарбайжонга қарши террорчилик актларини содир этиш, Озарбайжонга мина майдонларини харитасини топшириш талабини рад этиш ҳолатлари юз берган. “Бу позиция ҳам Арманистоннинг Озарбайжон билан муносабатларини халқаро чегаралар даҳлсизлиги, ўзаро суверенитетни, ҳудудий яхлитликни тан олиш масаласида самимийлигини савол остига қўяд”,- дейилади вазир баёнотида. 

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img