Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонОзарбайжон марказида ўзбек шоирасига эҳтиром

Озарбайжон марказида ўзбек шоирасига эҳтиром

Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда мамлакатимизнинг адабиёт, маданият, санъат намоёндалари, Озарбайжон Маданият маркази ходимлари хамда маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирок этди.

Унда Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги адабий алоқаларни жипслаштиришда ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг ижодий имкониятлари хусусида сўз юритилди.

“Ўзбек шоирасининг 30 зиёд китоблари бўлиб, 17 тилга таржима қилингани бу унинг катта ютуғидир. Хусусан, Хосият Рустамова асарлар озарбайжонлик китобхонларга хам яхши таниш. Шу боис унинг ижодига ўзига эхтиром билан қараймиз”, – деди Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббосов.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон адабий мухитига бағишланган расмлар кўргазмаси хам намойиш этилди. Маросимда шоира Хосият Рустамова ижодига оид бадиий хужжатли фильм намойиш этилди.

Маълумот: Хосият Рустамова 1971 йил 19 мартда Наманган вилояти, Чуст туманидаги Олмос қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1993). «Осмондаги уй» (1997), «Нажот» (2003), «Ридо» (2004), «Девор» (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. М. Цветаева, А. Ахматованинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Абдувоҳид АЧИЛОВ

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img