Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОзарбайжон ҳарбий ғалабани қўлга киритишга яқин турибди

Озарбайжон ҳарбий ғалабани қўлга киритишга яқин турибди

Россиялик таниқли жамоат арбоби, сиёсатшунос Сергей Марков Жанубий Кавказдаги ҳарбий ҳаракатлар, ҳудуддаги айни вазият ҳақида фикр-мулоҳазаларини “Русская весна” сайтида эълон қилган мақоласида баён қилди. Қуйида сиёсатшуноснинг ушбу мақоласи билан танишасиз.

«Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ғалабани қўлга киритишга жуда яқин турибди. Эҳтимол, бир неча соатлардан сўнг Озарбайжон Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғлайдиган жанубий Лочин йўлаги устидан назорат ўрнатиш имконини берувчи жойларни эгаллайди.

Шимолий йўлак эса бир ҳафтача илгари эгаллаб бўлинганди. У ерда ҳаммаси нишон остида ва Озарбайжон армияси ҳавода тўлиқ устунликка эга.

Тоғли Қорабоғнинг жанубий йўлаги ҳарбий блокада қилингандан сўнг арман армияси чорасиз вазиятга тушиб қолади. Урушнинг давоми бу пайтда арман мундиридаги одамларнинг йўқ қилинишига айланади. Бу эса ҳеч кимга керак эмас.

Шу боисдан, ўйлайманки, ушбу ғалабадан сўнг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилади. Бу энди сулҳ келишуви бўйича музокаралар эмас, тинчлик борасидаги музокаралар бўлади. Озарбайжон ҳудудидан арман қўшинларининг тўлиқ олиб чиқиб кетилиши шарти қўйилади. Арман миллатига мансуб аҳоли борасида ҳам келишувлар ўтказилади.

Россия ушбу музокаралар жараёнида асосий воситачи бўлади. Владимир Путин ўз чиқишида худди шу ҳақда гапирган, бироқ кўпчилик унинг маъносига тушунмаган эди. Путин эса бир неча соатлардан сўнг минтақадаги геосиёсий вазият кардинал тарзда ўзгариб кетишини тушуниб турарди. Хуллас, Озарбайжон ҳарбий ғалабага яқин турибди».

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img