Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОзарбайжон банкларга ва халқаро тўлов тизимларига мурожаат қилди

Озарбайжон банкларга ва халқаро тўлов тизимларига мурожаат қилди

Ватан уруши даврида чет элда фаолият юритадиган арман диаспораси ташкилотлари ноқонуний режим ва Арманистон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун молиявий хайрия тўплаш бўйича кампанияларни ташкил қилдилар. Бутун арман “Аястан” жамғармасининг глобал кампанияси доирасида “Бизнинг чегараларимиз – ҳаммаси Арцах учун” шиори остида 10 ноябрда уч томонлама битим имзолангунга қадар 73 мамлакатларида арман жамоалари томонидан 160 миллион АҚШ доллари тўпланди.

 Бундан ташқари, Озарбайжон Республикаси расмий равишда “Аястан” Бутун арман жамғармасига молиявий хизматларни таклиф қилувчи банклар ва халқаро тўлов тизимлари (Жонсон & Жонсон, Амазон ва бошқалар, CитиБанк, Дейче Банк, ҲСБC  ВИЗА, Мастерcард ва ҳ.к) ва бошқаларни қўллаб-қувватловчи компаниялар)га  мурожаат қилиб, жамғарма билан ҳамкорликни дарҳол тўхтатишни сўради. Натижада инкор қилиб бўлмайдиган далилларга асосланиб, бир нечта банклар ва тўлов тармоқлари Фонд билан ҳамкорликни тўхтатди ва Фонд ҳисобларига нисбатан кенг қамровли текшириш жараёнини бошлади. Кўплаб нуфузли ва йирик компаниялар Озарбайжон томонига фонднинг “гуманитар акциялари” ни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш тўғрисида ёзма кафолат бердилар.

Озарбайжон тарафининг мурожаатидан сўнг “Аястан” жамғармаси ўз веб-сайтидан ўзининг турли валюталардаги банк ҳисоб рақамлари реквизитларини ўчириб ташлади, “ҳамма нарса Арцах учун” жумласини олиб ташлаб, ўз кампаниясининг шиорини ўзгартирди  ва ўз веб-сайтига Озарбайжондан фойдаланувчилар  киришини тўсиб қўйди.

Кейинчалик, арман диаспорасининг барча ташкилотлари хайрия ташкилотининг мақомини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ мумкин бўлган ташқи босимдан ҳимоя қилиш мақсадида ўзларининг маблағ йиғиш шиорларини “гуманитар контекст”га ўзгартиришди. Уч томонлама битим имзолангандан сўнг ҳам Бутунарман “Аястан” жамғармаси гўёки инсонпарварлик эҳтиёжларини қондириш мақсадида турли мамлакатлардаги арман жамоалари ва бошқа солиқ тўловчиларнинг катта миқдордаги хайр-эҳсонларини йиғиб, ноқонуний фаолиятини давом эттирди. 2020 йилнинг 26 ноябрида АҚШ ва Францияда ташкил этилган иккита телемарафонда тахминан 26 миллион АҚШ доллари тўпланди. 2020 йилнинг 9 декабрида Жамғарма 44 кунлик урушда ҳалок бўлган арман аскарларининг оилаларига ёрдам бериш учун Арманистон ҳарбий суғурта жамғармасига 1,1 миллион АҚШ доллари ўтказди.

 Манбаларга кўра, жамғарма 2020 йилнинг декабр ойида 44 кунлик уруш вақтида оёқ-қўлларини йўқотган армани ҳарбий хизматчиларни учун протез билан таъминлаш, арман қочқинларини тиббий ва психологик қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат ёрдами, иситиш ускуналари, вақтинчалик бошпана ва ҳоказо учун жуда оз миқдорда пул сарфлади. Юқорида айтиб ўтилганлар Фонд томонидан тўпланган 200 миллион долларлик маблағнинг кичик қисмидир. Шубҳасиз, қолган катта миқдордаги пул Арманистон ҳукуматига ҳарбий кучини тиклаш учун берилади. Арман хайрия ташкилотлари раҳбарлари уларга тегишли миллий органлар томонидан берилган ваколатларни суиистеъмол қилмоқдалар.

Ушбу ҳаракатлар мавжуд халқаро ҳуқуқий ва сиёсий асосларга мувофиқ коррупция сифатида баҳоланади ва айнан шунга кўра таъқиб қилиниши керак. Бу коррупция ҳаракатларига арман диаспораси ташкилотлари алоқадор бўлган биринчи ҳодиса эмас. Мисол учун, Арманистон фуқароси ва “Аястан” Бутунарман фондининг собиқ директори Ара Варданян тўпланган маблағларни интернетда қимор ўйинлари учун ноқонуний ўзлаштиргани ва талон-тарож қилгани сабаб Арманистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2018 йил июлда ҳибсга олинди. Бундан ташқари, “Франк Мюллер” компаниясининг асосчиларидан бири, миллати армани Вартан Сирмакис Озарбайжон Республикасининг босиб олинган ҳудудларида олтин конларини ноқонуний ишлаб чиқишда иштирок этди.

Озарбайжон томони барча давлатларни ўз ҳудудларида рўйхатдан ўтган бундай ташкилотларга нисбатан ҳушёр бўлишга ва Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлган ҳар қандай молиявий операсцияларни олдини олиш учун зарур чораларни кўришга чақиради. Озарбайжон инсонпарвар давлат сифатида халқаро ҳуқуққа мувофиқ уч томонлама келишув имзолангунга қадар асир олинган барча ҳарбий асирларни қайтариб берди. Ушбу ҳужжат имзоланганидан кейин ҳибсга олинган қўпорувчи гуруҳлар аъзолари эса озод этилган ҳудудларда содир этилган жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, биринчи Қорабоғ уруши даврида арманилар томонидан фуқаролик аҳолисига нисбатан кўплаб жиноятлар содир этилган. Хожали ва Келбажар воқеалари, шунингдек, Ганжа, Барда ва Тертер шаҳарларининг тинч аҳолисини бомбардимон қилиш бунга мисол бўла олади. Ушбу ҳаракатлар Озарбайжон Республикаси  қонунлари билан инсонийликка қарши жиноят сифатида баҳоланади. Озод этилган ҳудудларда Озарбайжон Республикасининг маданий мероси, ёдгорликлари ва фуқаролик инфратузилмаси йўқ қилинди. Бундан ташқари, гарчи Бокуда арман черкови маҳаллий ҳокимият томонидан қаттиқ ҳимояланган бўлса-да, арманлар томонидан кўплаб масжидлар вайрон қилинган ва омон қолганларда чорва моллари сақланган.

Юқорида қайд этилган жиноятлар Озарбайжонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпусларга кўрсатилди, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Тоғли Қорабоғда яшовчи арманилар ҳақида сўз кетар экан, улар Озарбайжон Республикаси фуқаросининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўладилар. Шуни таъкидлаш керакки, Озарбайжон кўплаб халқлар, жумладан, 30000 армани ҳеч қандай босим ва таъқибларсиз яшайдиган кўп маданиятли мамлакатдир.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img